...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчани ташкил этди?


18:13, 01.06.2017 Жамият
 3 076

Давлат бюджети тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ ва 132 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди.

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар, дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабарида.
 
Қайд этилишича, давлат бюджети тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ ва 132 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди. ЯИМнинг ўсиши 7,8 фоизни, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тегишинча 6,6 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, аҳоли жон бошига реал ялпи даромадлар 11 фоизга, бюджет ташкилотлари ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори тегишинча 15 фоизга ошди.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш давомида депутатлар ушбу соҳадаги ишларнинг жорий ҳолатини танқидий равишда таҳлил қилдилар.
 
Мажлис давомида депутатлар вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда халқ депутатларининг тегишли Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш борасида олдинда турган аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
 
Мажлис якунларига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
 
Маълумот учун, "World Economic Outlook" Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, 2016 йилда жаҳон иқтисодиёти ўртача 3,1 фоизга ошди, ташқи савдо ҳажми эса атиги 1,9 фоизга ошган бўлиб, бу эса инвестициялар ҳажмининг 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 13 фоизга пасайгани билан боғлиқдир.
Бобур Жалолов

Теглар:Олий Мажлис Қонунчлик палатаси Давлат бюджети ЯИМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар