...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистондаги теракт натижасида қурбонлар сони ошиб бормоқда


18:03, 01.06.2017 Олам
 2 741

Воқеадан бир неча соат ўтиб, ИШИД террорчилик гуруҳи терактни ўз бўйнига олди.

Кеча, 31 май куни Афғонистон пойтахти Қобулда  Германия элчихонаси яқинида даҳшатли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, Афғонистон пойтахти Қобулда бўлиб ўтган терактда вафот этганлар сони 90 кишига бориб етган, шунингдек, жабрдийдалар сони яна кўпайиши мумкин. 380 нафар фуқаро жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилган.
 
Портлаш вақтида террорчилар автоцистерна ичида бўлган 1,5 тоннага тенг портловчи моддалардан фойдаланишгани аниқланди. Воқеадан бир неча соат ўтиб, ИШИД террорчилик гуруҳи терактни ўз бўйнига олди.

Аслида теракт Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой саройи томон уюштирилиши режалаштирилган бўлиб, аввалроқ махаллий полиция ходимлари террорчи портлаш жойига сув ташийдиган автоцистерна ёрдамида боргани ва автомобиль йўлини ЙПХ ходимлари беркитишгани ҳақида маълум қилишганди.
 
Ашраф Ғани бўлиб ўтган мудҳиш воқеадан сўнг хавфсизликни сақлаш ходимлари ўртасида тезкор мажлис ўтказиб, воқеани хар бир кичик деталига қадар ўрганишни ҳамда вафот этган инсонлар хақида тўлиқ маълумот беришни буюрган.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ушбу теракт юзасидан ҳамдардлик сўзлари битилган мактуб йўллаган эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Афғонистон Қобул теракт ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!