...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолёт йўловчининг бомба ҳақидаги хабари сабаб ортга қайтарилди


17:51, 01.06.2017 Олам
 2 832

Йўловчилардан бири бомбани самолёт кабинасида ҳаракатга келтириши ҳақида тажовузли хабар берган.

Кеча, 31 май куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган Тулламарин аеропортидан кўтарилган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди.
 
Маълум бўлишича, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур томон парвозга шайланган самолёт осмонга кўтарилган вақтда йўловчилардан бири ўзида портловчи восита олиб кетаётгани ва бомбани самолёт кабинасида ҳаракатга келтириши ҳақидаги тажовузли хабаридан кейин тезлик билан ортга қайтарилган. Ҳозирда шахси фош этилмаётган безорини полиция ходимлари сўроқ остига олишган.
 
“MH128 русумли самолёт Мельбурндаги аэропортга муваффаққиятли қўнди ва ушбу аэропортдаги барча рейслар қолдирилди. Шунингдек, аэропортга келувчи самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилди”, дейди Тулламарин аэропорти директори. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Малайзия Куала-Лумпур MH128 самолёт бомба аэропорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!