...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижлик дипломатлар қоида бузгани учун жазоланади


10:11, 07.09.2017 Жамият
 2 560

Дипломатик корпус вакилларига қулайликлар яратиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани тўлаш шакллари такомиллаштирилади.

Ўзбекистон амалиётида хорижлик дипломатларга нисбатан ҳурмат юзасидан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик қўлланмасдан огоҳлантириш орқали жавобгарликдан озод қилиш ҳолатлари кузатилган. Бироқ қоидалар ҳамма учун тенг ва қоидабузарлик жазоланиши шарт.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд билан ҳамкорликда  хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларини йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари соҳасида хорижий тажриба ўрганилди.
 
Шу муносабат билан хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қўшма қарор лойиҳаси тайёрламоқда. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Амалдаги ҳужжатни мамлакатда жорий этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи автоматлаштирилган видеокузатув тизими билан боғлиқ меъёрлар билан тўлдириш режалаштирилгани айтиб ўтилган.
 
Хабарда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимлари иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар 5 июлдаги Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида кўтарилганлиги айтиб ўтилган.
 
Ўрганиш асосида 2012 йил 12 мартда Ўзбекистон Республикаси ТИВ, ИИВ ва Олий суди томонидан тасдиқланган қўшма Қарорга тегишли Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини тайёрланаётгани хабар қилинган.
 
Йўл ҳаракати қоидалари  ва йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жазонинг муқаррарлиги тамойилидан келиб чиққан ҳолда суд ёки бошқа ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши тўғрисидаги қарор қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилади.
 
Бундан ташқари, дипломатик корпус вакилларига қулайликлар яратиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани тўлаш шаклларини такомиллаштириш режалаштирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Маъмурий жавобгарлик ТИВ Дипломатлар ЙҲҚ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар