...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижий валютани расман сотиб олишга рухсат этиладими?


11:12, 02.09.2017 Жамият
 5 457

Долларнинг Марказий банкдаги курси билан “қора бозор”даги курс кўрсаткичлари тенглаштирилади...

Ўзбекистон ҳукумати сентябрь ойининг бошидан хорижий валюталарни банклар ёки валюта айирбошлаш пунктлари орқали сотиш ва сотиб олиш имкониятини яратмоқчи.
 
Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
 
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бу борадага аниқ кўрсатмалар ҳали эълон қилинганича йўқ...
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати ёзда валюта ислоҳотини бошлади ва натижада долларнинг Марказий банкдаги курси билан “қора бозор”даги курс кўрсаткичлари тенглаштирилади.
 
Валюта алмаштириш операцияларини ташкил этиш жараёнида иштирок этаётган икки нафар банк ходимларининг сўзларига кўра, валютани сотиб олиш чоғида фуқароларга пул нақд эмас, балки махсус карточкалардаги ҳисоб рақамига тушириб бериш амалиёти амалга оширилади.
 
Яна бир манбанинг тахминига кўра, банклар хорижий валютини “қора бозор”даги курсдан юқорироқ курсда сотишади.
 
Нима бўлганда ҳам бу борада олиб борилаётган қатор ислоҳотлар самараси кутилмоқда... Хорижий валютини “қора бозор” ва расмий курс орасидаги тафовутни йўқотиш амалиёти хусусида бир нечта таклифлар илгари сурилган. Ижобий натижаларни кутиб қоламиз...

Теглар:Конвертация Доллар Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар