Мазкур форумда Осиёда фаолият олиб бораётган 14 нафар етакчи мураббий қатнашди. Ўзбекистондан эса...
Мазкур форумга Ўзбекистондан “Локомотив” устози Мирко Йеличич ушбу форумда қатнашди.
Осиёда фаолият олиб бораётган энг етакчи дея эътироф этилган 14 нафар мураббий қатнашган мазкур форумда Осиё футболининг келажаги муҳокама этилди.
Хусусан, Осиё Чемпионлар Лигаси — Европа Чемпионлар Лигаси билан солиштирилиб, кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан ОЧЛ қайси жиҳатларда ортда қолаётгани, Осиёнинг клублар миқёсидаги энг йирик мусобақасини янада ривожлантириш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида видеотакрорлардан фойдаланиш, дарвоза чизиғи ҳакамлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди. “ОФК элит мураббийлари форуми”да бир қатор таниқли мураббийлар иштирок этди.
Мирко Йеличич кеча, 1 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келди. Қуйида қатнашчилари рўйхати билан танишиш мумкин.
Фабио Капелло — “Жиангсу Сунинг” (Хитой);
Феликс Магат — “Шандонг Луненг” (Хитой);
Гус Пое — “Шанхай Шеньхуа” (Хитой);
Драган Стойкович — “Гуанчжоу R&F” (Хитой);
Андре Виллаш-Боаш — “Шанхай СИПГ” (Хитой);
Жу Гуангю — Хитой терма жамоаси собиқ устози (Хитой);
Фу Бо — “Гуанчжоу Эвергранд” ёрдамчи мураббийи (Хитой);
Чой Канг-Хи — “Чонбук Моторс” (Ж. Корея);
Хванг Сун-Хонг — “Сеул” (Ж. Корея);
Шимотаира Такахиро — “Кашива Рейсол” (Япония);
Кевин Маска — “Мельбурн Виктори” (Австралия);
Мирко Йеличич — “Локомотив” (Ўзбекистон);
Алиризо Мансуриан — “Истиқлол” Теҳрон (Эрон);
Кристиан Гросс — “Ал Аҳли” собиқ устози (С. Арабистони).