...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хорижий валюталар учун конвертация расман очилди


11:48, 07.07.2017 Жамият
 19 850

“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.
 
Хабар берилишича, бундан буён биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади.
 
Лекин ҳозирча Марказий банк Ахборот хизмати ушбу янгилик ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.
 
Маълумот учун, шу пайтга қадар Низомнинг 43-бандида “Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар сўнгги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширилади” деб белгиланган эди.
 
Маълумотларга кўра, мазкур конвертация фақатгина юридик шахслар учун очилган бўлиб, ҳозирча маълум банклар томонидан амалга оширилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Конвертация Банк Доллар валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ЭРКИН
10:48 11.07.2017

Маълумотларга кўра, мазкур конвертация фақатгина юридик шахслар учун очилган бўлиб, ҳозирча маълум банклар томонидан амалга оширилади. Яхши янгилик,аммо лекин жисмоний шахсларга хам бу имконият берилса,банкда хорижий валюта ва миллий валютамиз захираси яна ошар эди.Акс холда яна пуллар бозордаги (валютчиклар)ишламасдан туриб,халк хисобига утиб кетади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар