Унда ҳайдовчи кабинаси, газ ва тормоз педаллари, ҳаттоки, ойналар ҳам йўқ.
4 июль куни швед стартапи Einride ўзини ўзи бошқарувчи, ҳайдовчи кабинаси йўқ бўлган юк машинасини тақдим этди.
Автомобиль инсоннинг иштирокисиз автоном равишда ишлайди, бироқ уни масофадан туриб оператор бошқариши мумкин.
Юк машинасининг узунлиги етти метрни ташкил этади. T-pod деб номланган автоулов электр токида юради ва унга 20 тоннагача турли юкни ортиш мумкин.
Einride 2020 йилга қадар Гётеборг ва Хельсингборг ўртасида тўлиқ транспорт тизимини йўлга қўймоқчи. Тизим 200 та T-pod юк машиналари ва қувватлантирадиган станциялардан иборат бўлиши тахмин қилинмоқда. Компания вакиллари режанинг 60 фоизини амалга оширишганини маълум қилди.
International Transport Forum халқаро ташкилотининг яқиндаги тадқиқотларига кўра, ўзини ўзи бошқарувчи юк машиналари туфайли 50 фоиздан 70 фоизгача америкалик ва европалик узоққа юк элтувчи ҳайдовчилар 2030 йилга қадар ишсиз қолиши мумкин.

Сумбула