ФВВ яқин кунларда республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
ФВВ ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 3 августга қадар Ўзбекистонда кундузи 32-37, кечаси 17-22 даража ҳарорат кузатилади.
Айнан шу муносабат билан вазирлик Матбуот хизмати аниқ ва ишончли маълумотлар учун ФВВнинг расмий манбаларига мурожаат этиш кераклигини иддао қилган.