Россияда ҳам мессенжер фаолиятига тақиқ қўйиш бўйича суд қарори чиққан эди.
Россиянинг Таганск суди ушбу даъво аризасини қондириб, Telegram мессенжери фаолиятини Россия ҳудудида тўхтатиб қўйиш бўйича қарор чиқарганини хабар қилган эдик.
Бугун, 17 апрель куни 14:00дан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ҳам Telegram ишламай қолди.
Ҳозирча бунинг сабаблари маълум қилинмаяпти. Зеро, бунга Россияда мессенжер фаолияти тўхтатилганининг қанчалик алоқаси бор ёки йўқлиги ҳали аниқ эмас.
Хабар тўлдирилмоқда.