...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳалол ўйинлар учун масъул шахс лавозимидан озод этилди


10:38, 13.10.2017 Спорт
 3 071

Хавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон футбол федерацияси xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери — Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги қарор ЎФФнинг навбатдаги мажлисида қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аҳрол Иноятов Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият олиб борганди.
 
Ҳозирги кунда хавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аҳрол Иноятов Ўзбекистон футбол федерацияси Фарҳод Магаметов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!