Толибжонов ЎФФда вице-президент ва бирмунча аввал тугатилган терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келаётганди.
Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент ва бирмунча аввал тугатилган терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келаётган эди.
ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.
Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.
Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди.
Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асқар Толибжонов фаолият кўрсатиб келаётган Терма жамоалар маркази фаолияти тугатилганди.