...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда толибон ҳужуми натижасида 5 киши ҳалок бўлди


12:21, 13.10.2017 Олам
 1 744

Толибон жангарилари Давлатобод туманидаги Чагатак полиция идорасига ҳужум қилган.

Афғонистоннинг Фарёб вилоятидаги Давлатобод туманида Толибон жангариларига қарши курашда икки нафар полициячи ва уч нафар қишлоқ ҳимоячиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар берди.
 
Давлатобод туманининг полиция маҳкамаси бошлиғи Неъматуллоҳ Тўфон берган баёнотга кўра, Толибон жангарилари Давлатобод туманидаги Чагатак полиция идорасига ҳужум қилган.
 
Тўфоннинг сўзларига кўра, воқеа жойида 2 нафар полиция ходим ва 3 нафар қишлоқ ҳимоячилари ҳалок бўлган.
 
Шунингдек, толибонлар ташкилотига алоқадор полиция ходими мазкур қуролли ҳужумни амалга оширишда уларга ёрдам бергани маълум қилинмоқда.
 
Толибончилар ҳаракати ушбу ҳужум ҳақида ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерациясининг МДҲ саммити кун тартибида Афғонистондаги вазият атрофлича муҳома қилинган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!