Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаларининг фаолияти расман тугатиладиган бўлди.
Бундан ташқари, футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади.
“Шу муносабат билан Ўзбекистон футзал уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаси тугатиладиган бўлди.
Футзал, аёллар футболи ва пляж футболининг тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон футбол федерацияси ўз назорати остига олади.
Шунингдек, Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг спорт бўлимида футзал, аёллар футболи ва пляж футболи бўйича мусобақалар ўтказишга масъул бўлинма ҳам иш бошлайди.
Ушбу бўлинма Ўзбекистон футбол федерациясининг шу соҳани назорат қиладиган бошқармаси билан келишган ҳолда иш олиб боради”, дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзПФЛ ташкилотига испан ва инглиз тилларида сўзлаша оладиган Ғофуров Омон Файзуллаевич янги раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.