...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европада “бўлиниш” анъана бўлмоқдами? Энди навбат шотландларга!


14:54, 11.10.2017 Олам
 2 765

Сиёсий экспертларнинг фикрича, Каталониянинг Испания таркибидан чиқиш учун ўтказилган референдумдан кейин...

Шотландия Миллий партияси (Scots Naitional Pairtie — SNP) раҳбари ўринбосари Ангус Робертсон Шотландия Буюк Британиядан ажралиб чиқиш учун янги референдум ўтказишни маълум қилди. Бу ҳақда “Express.co.uk” нашри хабар бермоқда.
 
Шотландия охирги марта 2014 йилда мустақиллик референдумни ўтказган эди. Референдумдан кейин мамлакат Буюк Британия қироллиги таркибида қолишни афзал кўрганди.
 
Аммо Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш эҳтимолининг пайдо бўлиши натижасида шотландларда ўз мустақиллигини қўлга киритиш истаги янгида пайдо бўлди, дейиш мумкин.
 
Сиёсий экспертларнинг фикрича, Каталониянинг Испания таркибидан чиқиш учун ўтказилган референдумдан кейин Европадаги баъзи мамлакатларнинг ҳудудида янги мустақил давлатлар ташкил топиш эҳтимоли ортиб бориши мумкин.
 
Жумладан, Испанияда каталонлардан кейин басклар, Германияда Бавария вилоятида мустақиллик учун ҳаракатни бошлаши кутилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Шотландия Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!