...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмалиқда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди


14:39, 11.10.2017 Жамият
 2 592

Машинада 30 кг “марихуана” олиб кетаётган шахслар ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси Тошкент вилояти ҳудудида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган шахслар қўлга олинганини хабар қилди.
 
ИИВ Матбуот хизмати берган хабарга кўра, 3 октябрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган “ВАЗ-2109” русумли автомашина ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган.
 
Автомобилда бўлган Олмалиқ шаҳрида яшовчи уч нафар шахсдан 2 та қопга жойланган жами 30 кг 773 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноят Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар