...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФФнинг янги режалари қоғоз сиртида қолиб кетмайдими?


21:16, 14.09.2017 Спорт
 3 264

Федерациянинг бўлинмаларини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий аппаратга етук мухассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзингизга маълум, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги мағлубияти футбол мухлисларини тушкун кайфиятга солиб қўйди.
 
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтгани ва унда ЎФФга янги президент — Умид Аҳмаджонов бир овоздан сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хўш, федерациянинг янги раҳбари ишни нимадан бошлайди? ЎФФ маъмурияти футбол спортининг ривожига қандай ҳисса қўша олади ва унинг қандай марралари забт этилади?
 
Шу ва шу каби саволлар барча спорт мухлислари нигоҳида...
 
Маълум бўлдики, Ўзбекистон футбол федерациясининг янги раҳбарияти болалар-ўсмирлар ва оммавий футболни янада ривожлантириш, миллий терма жамоаларнинг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати савиясини кўтариш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, аҳоли ва ишқибозлар билан мулоқот кўприкларини янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу асосда федерациянинг бўлинмаларини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий аппаратга етук мухассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси ушбу хабар эълон қилинганидан 10 кун ўтиб, мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги 2018–2022 йилларга мўлжалланган ислоҳотлар режаси, Ўзбекистон футболини янада ривожлантириш дастури юзасидан жамоатчиликка маълумот беради.
 
Биз федерациянинг янги фаолиятига катта қизиқиш билан ишонч билдирамиз...
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футбол федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!