...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда вилоятлар ўртасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилади


14:37, 22.12.2017 Жамият
 7 479

Президент вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтаётган видеоселекторда ушбу масалага ҳам тўхталиб, ўрнатилган тизимни қаттиқ танқид остига олди. Оддий одамлар, ҳайдовчиларни қийнаётган муаммоларни ўртага ташлади. Ҳайдовчиларнинг кўп вақти постларда ўтаётганини айтди.
 
“Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
 
Президент вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини таъкидланди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси Йўл-патруль постлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар