...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ташкил этиладиган икки янги суд мансабдорлар устидан шикоятларни кўриб чиқади


11:30, 22.02.2017 Жамият
 2 572

Тадбиркорликка кенг йўл очилган айни вақтда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар сифатида ўзгартирилди.

2017 йил 1 июндан давлат органлари  ва уларнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш имконияти ҳуқуқий кафолатланди. Эндиликда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилади.
 
Айни вақтга қадар давлат органларида меҳнат қилувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилаётган эди. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик борасидаги аризалари эса жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди. Эндиликда бундай ишлар янги ташкил этиладиган маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.
 
Тадбиркорликка кенг йўл очилган айни вақтда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар сифатида ўзгартирилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Суд Маъмурий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар