
Марказларда Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилишга қодир спортчилар тайёрланади.
Қарор билан Самарқанд вилоятидаги олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази, Тошкент, Жиззах, Наманган, Қашқадарё вилоятларидаги олимпия тайёргарлиги марказларининг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Бунда, халқаро миқёсда Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тайёрлаш, спортчиларни тайёрлаш учун халқаро стандартларга жавоб берадиган моддий-техник базани шакллантириш, миллий терма жамоа спрортчиларини марказлаштирилган тартибда таёргарлик кўришини таъминлаш хорижий спорт мактаблар, клублар, марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш кабилар марказларнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.