...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи автобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда


13:24, 07.11.2017 Жамият
 2 405

Айни вақтда Самарқандда MAN A22 CNG автобуслари ишлаб чиқарилмоқда.

“JV MAN Auto Uzbekistan” қўшма корхонаси Coach Bus туркумидаги автобусларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бундай автобуслар шаҳар транспорти сифатида ҳам, сайёҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида ҳам фойдаланилади.
 
Маълумотларга кўра, транспорт воситалари юқори хавфсизлик ҳамда бирмунча қулайликларига эга бўлади.
 
Айни вақтда Самарқандда MAN A22 CNG автобуслари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг, яъни бутловчи эҳтиёт қисмларнинг 30 фоиздан ортиқ қисми “маҳаллийлаштирилган”.
 
Келажакда ишлаб чиқариладиган мазкур автобусларни Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон бозорларига сотиш мўлжалланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:JV MAN Auto Uzbekistan Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар