...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қурилиш ишлари қисқармоқда


15:23, 16.02.2018 Жамият
 5 945

Эътиборлиси, қурилиш ишларининг катта қисми Тошкент шаҳрида бажарилган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, пойтахтда январь ойида республика бўйича амалга оширилган қурилиш ишларининг чорак қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 1 триллион 966 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга камайди.
 
Навоий вилоятида "Амударё-Зарафшон" сув қувури учинчи линияси насос станцияларини реконструкция қилиш, "Кўкпатас" ва "Даугизтау" конларини қазиб олиш технологиясини такомиллаштириш эвазига республика бўйича қурилиш ҳажмининг энг юқори даражаси мазкур вилоятда қайд этилган бўлса, кейинги ўринни кўприк ва метро линиялари, темир йўл халқаси бунёд этилиши, Тошкент педагогика институтининг реконструкция қилиниши ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.
 
Қурилиш ишлари 2018 йилнинг дастлабки ойида, шунингдек, Наманган вилоятида ҳам юқори ўсиш суръатлари қайд этилган. Бунга асосан Чуст ва Уйчи туманларида кўприк қурилиши, Норин дарёси ҳудудида автомобил йўлларини капитал таъмирлаш ва кўприк қурилиши эвазига эришилган.
 
Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қурилиш ишлари ҳажмининг камайиши Бухоро вилоятида (95,3%, ёки 170,1 млрд.сўм), Хоразм вилоятида (96,1% фоиз ёки 82,0 млрд.сўм) қайд этилди.
 
Эътиборлиси, қурилиш ишларининг катта қисми Тошкент шаҳрида бажарилган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, пойтахтда январь ойида республика бўйича амалга оширилган қурилиш ишларининг чорак қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Фирдавс БЕК

Теглар:қурилиш Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар