Ўзбекистон ва Бельгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Бельгия муносабатларини икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан миллий парламентлар ва ташқи сиёсат идоралари даражасида муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Бельгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Долзарб халқаро муаммоларни муҳокама қилиш чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди, дея ёзмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.