...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бухорода қурилиш ишлари чуқур ўйланмаганини танқид қилди


14:45, 16.02.2018 Жамият
 5 016

Президент Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида бугун, 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

 

Президент вилоятга ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
 
Қуръон тиловат қилинди.


 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда, жумладан, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш одамлар учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлади. Ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.


 
Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, «Етти пир» номи билан машҳур қадамжоларни обонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
 
Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди. Алломалар юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади. «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди, дея хабар тарқатди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар