...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг тизими жорий қилинди


23:12, 10.01.2018 Жамият
 3 466

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтаётгани, унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 10 январь куни Чирчиқ шаҳрига ташрифи давомида ҳарбий қисмлардан бирида бўлган, сўнг Қуролли Кучлар академияси билан танишган Президент Шавкат Мирзиёев кадрлар тайёрлаш масаласида қуйидаги фикрларни илгари сурди:
 
“Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур”.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматидан маълум қилишларича, қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича биринчи марта аутсорсинг тизими жорий қилинди.
 
Йиғилиш давом этмоқда. 

Теглар:Хавфсизлик кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар