Маҳмуд Аббос жорий йилнинг 20 февраль куни БМТ Ҳавфсизлик Кенгашига расмий мурожаат билан чиқишини билдирди.
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос жорий йилнинг 20 февраль куни БМТ Ҳавфсизлик Кенгашига расмий мурожаат билан чиқишини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик Кенгашида айнан Қуддус шаҳри бўйича мурожаат қилади ва минтақадаги хавфсизлик масаласини ўртага ташлайди.
Қувайтнинг БМТдаги вакили Мансур Айёд Маҳмуд Аббоснинг бу чиқишини қўллаб-қувватлади ва бу ҳақда шундай деди:
“Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Маҳмуд Аббоснинг таклифини қабул қилиши ҳамма учун яхши бўлади, менимча”.
Ўз навбатида, АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Ҳалей Маҳмуд Аббоснинг Яқин Шарқ минтақасидаги ҳаракатлари ҳақида қуйидагиларни гапирди:
“Маҳмуд Аббосга минтақада тинчликка эришиши учун хоҳиш ва жасорат етишмайди”.
Маълумот учун, АҚШ БМТ хавфсизлик Кенгаши қарорларига вақтинчалик вето қўйиш ҳуқуқига эга.