Республикада пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир ишлар амалга оширилмоқда.
Семинарда пенсия ёшини 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди.
Бундан ташқари, Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масаласи “Фуқароларнинг давлат пенцсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши батафсил муҳокама қилинди. Бу борада, қонунни чет эл тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистоннинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш тўғрисида фикрлар билдирилди.
Шу билан бирга, қонуннинг нормаларида фуқароларнинг пенсия миқдорлари уларнинг меҳнат стажлари давомийлиги ва иш ҳақига боғлиқ бўлиши ҳамда ижтимоий суғурта тизимига фаол қатнашишларини рағбатлантирувчи механизмларини жорий этилиши зарурлиги қайд этилди.
Мутахассис ва экспертларнинг таъкидлашича, Консепцияда ижтимоий адолатлиликни қарор топтириш жиҳатлари инобатга олиниб, ишловчи пенционерларга тўлиқ пенсияларини тўлаш, пенсия таянч миқдорини ҳисоблашда амалдаги ҳисобга олинадиган чегаравий энг кам ойлик иш ҳаққининг 8 баробарини 12 баробаригача ошириш каби таклифларни ўз ичига қамраб олган.
Шунингдек, таклиф этилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, семинар иштирокчилари, шу жумладан ҳалқаро молия институтлари экспертлари, янги таклиф этилаётган нормаларни босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдирилди.
Дастлабки босқичда талаб этиладиган минимал иш стажини босқичма-босқич ҳар йили, 2019 йилдан бошлаб 10 йилгача ошириши, пенсия ёшини эса 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди.
Пенсия таъминоти тизими меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларнинг турмуш даражасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексини амалга оширилишини назарда тутади. Ушбу тизим 3,3 млндан ортиқ фуқароларни ўз ичига олиб, мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини қамраб олади.
Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилини жорий этиш билан боғлиқ тизим модернизацияси амалга оширилган. Бироқ, шу билан бирга, ҳанузгача муносиб пенсия миқдорларига эришишнинг аниқ меъёрлари жорий этилмасдан қолмоқда.