...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўқитувчилар: мактаб директори ўлдирилди, икки ўқитувчини ўқувчилар дўппослади


12:03, 24.11.2018 Жамият
 19 375

Ўқитувчиларнинг обрўсизлантириш билан боғлиқ уч ҳолатдан иккиси пойтахт Тошкентда, биттаси Самарқандда рўй берган.

Давлат томонидан ўқитувчиларнинг обрў-эътиборини оширишга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда, муаллимларга нисбатан ҳурматсиз жамиятда янада авж олмоқда. ЎзАнинг бунга мисол тариқасида уч воқеани келтирган.
 
Ўқитувчиларнинг обрўсизлантириш билан боғлиқ уч ҳолатдан иккиси пойтахт Тошкентда, биттаси Самарқандда рўй берган.
 
Гап шундаки, жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 22:30 атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани Бешёғоч қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган М.М ва 1998 йилда туғилган Ш.М. 15-умумтаълим мактаби директори Анвар Юнусовга оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса оқибатида 1986 йилда туғилган Анвар Юнусов воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган...
 
Шу йилнинг 27 октябрида пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманидаги 236-мактабда нохуш воқеа рўй берди. Мактабнинг 11-“А” синфида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўқувчилар тарих фани ўқитувчисини дўппослаган. Оқибатда ўқитувчи енгил тан жароҳати олган.
 
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 160-умумтаълим мактаби физика фани ўқитувчиси Д.Р. ўқувчи қизлардан бирига пўписа қилган-у, балога қолган. 10-синф ўқувчиси М.А. гўё синфдошининг ёнини олиб, муаллимни калтаклаган.
 
Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ушбу воқеа ҳақиқатан содир бўлгани, тез фурсатда муаммо ижобий ҳал этилганини баён қилган. 

Теглар:Ўқитувчи Мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар