Тадқиқотчилар оилавий ажиримларнинг сабабларини ўрганиб чиқди.
2018 йилнинг 2 февраль куни “Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ўз иш фаолиятини бошлаган эди.
Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида ташкил этилган “Оила маркази 100 кун ичида: фаолият сарҳисоби ва истиқбол” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда марказнинг ўтган давр мобайнида, яъни дастлабки 100 кун ичида амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Таъкидланишича, Марказнинг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари ташкил этилди ҳамда малакали кадрлар билан таъминланди. Унга етакчи олимлар, профессорлар, ҳуқуқшунослар, психологлар, социологлар, хорижий экспертлар ва бошқа мутахассислар кенг жалб этилди.
Куни кеча Марказнинг масъул ходимлари, фан докторлари, профессорлар ва фан номзодлари, илмий тадқиқотчилардан иборат 4 та Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятининг 4 та шаҳар ва 7 та туманида хонадонма-хонадон юриб тадқиқотлар олиб борди. Маълум бўлишича, вилоят аҳолиси мамлакат аҳолисининг 2,5 фоизини ташкил этади, бироқ, бу ҳудуддаги ажралишлар республика кўрсаткичининг 4 фоизини қамраб олмоқда.
Тадқиқотчилар, оилавий ажиримларнинг сабабларини ўрганиб чиқиб, бунга биринчи навбатда эр ва хотин ўртасидаги бир бирига бўлган ишончсизлик, бегона кишиларнинг ўринсиз аралашуви, фарзандсизлик ва турмушдаги моддий етишмовчиликлар таъсирида келиб чиқаётганини маълумот ўрнида айтиб ўтди. Айниқса, ишлаш мақсадида оила бошиларининг хорижга кетиши сабаб бўлаётган ажиримлар юқори фоизни кўрсатаётгани жиддий муҳокамага сабаб бўлди.
– Ажиримларни камайтириш мақсадида бутун республика бўйлаб “Оила” марказининг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан “Аҳил оила сари қадам” акцияси ўтказилди. Акция доирасида Республика миқиёсида 300 га яқин оила ажралишининг олди олинди, дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари Дилбар Алимжанова.
Мавзуга оид таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Шу ернинг ўзида мутасаддилар томонидан оилаларга кўмаклашиш тартиби ишлаб чиқилиши ҳамда унинг назоратини ўз зиммасига олиши айтиб ўтилди.

Дурдона Ғайбуллаева