...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп АҚШ ҳарбий кучини яна бир бор мақтади


19:21, 26.05.2018 Олам
 2 923

У мамлакат мудофаа бюджети 716 миллиард долларга етказилишини эслатиб ўтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳарбий денгиз кучларига 355 та янги кема етказиб беришни ваъда қилиб, Америка доим денгизда ҳукмрон бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда “Washington Post” нашри хабар бермоқда.
 
Мэриленд штатидаги Ҳарбий денгиз академияси битирувчилари олдидаги чиқишида Трамп урушни қайтаришнинг энг яхши йўли – унга тайёр туриш экани ва мамлакат мудофаа бюджети 716 миллиард долларга етказилишини эслатиб ўтган.
 
“Биз ҳар доимгидан кучлироқ ва энг қудратли қуролли кучларга эга бўламиз. Тан оламан, ҳозир кемаларимиз кам, аммо тез орада сиз 355 та янги ва чиройли кемаларни кўрасиз”, деди Трамп.
 
Шунингдек, у АҚШ Атлантика океанида иккинчи денгиз флотини тиклашини айтиб, уни янада яхшиланиши ва кучли бўлишини қайд этиб ўтди.
 
“Умид қиламанки, биз бу қудратли ва чиройли қуроллардан фойдаланишга мажбур бўлмаймиз”, деб сўларини якунлаган Трамп.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!