...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан розими?


19:13, 26.05.2018 Жамият
 8 879

18-21 май куни “Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида” жамоатчилик сўрови ўтказилди.

Ўзбекистонда “Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида” жамоатчилик сўрови ўтказилди.
 
Тадқикотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш билан бирга ўзбекистонликларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий, ҳукуқий ва сиёсий соҳалардаги ислоҳотларга муносабатини, аҳолининг давлат Раҳбарига ишонч рейтингини ҳамда Президент томонидан ўтказилаётган ташқи ва ички сиёсатни кўллаб-кувватлашларини аниқлашдан иборат бўлди.
 
Сўров 2018 йилнинг 18-21 май кунлари ўтказилди. Унда 18 ва ундан катта ёшдаги респондентлар сўралди, уларнинг 49,3 фоизи эркаклар ва 50,7 фоизи хотин-қизларни ташкил этди.
 
Ўтказилган жамоатчилик фикри сўровинининг кўрсатишича, ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини юқори баҳолайдилар. Яъни уларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 91,9 фоизи амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар сиёсатидан розилигини билдирган.
 
Ушбу кўрсаткичлар 2017 йилнинг октябридан 2018 йил май ойигача 2.6 фоизга ўсди. Фуқароларнинг фикрича, мамлакат Президентининг раҳбарлигида давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, фуқароларнинг фаровонлигини ошириш учун самарали шарт-шароитлар яратилган.
 
Фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги - 92,5 фоизи мамлакат Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсат аҳолининг орзу ва умидларини тўла даражада оқлади, деб ҳисоблайди. Ўзбекистонлик фуқароларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари томонидан давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, миллий хавфсизлик органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий-ташкилий шарт-шароитларни яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини янада такомиллаштириш, солиқ ва божхона соҳаларини, банк-молия тизимини ривожлантириш, аграр соҳани ислоҳ қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштириш ва ижтимоий уй-жой қурилишни кенгайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг орзу-умидларига мос келади.
 
Сўров  натижалари мамлакат Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ташқи сиёсатнинг мамлакат фуқаролари томонидан ялпи қўллаб-қувватланишидек шак-шубҳасиз ҳақиқатни тасдиқлади. Сўров иштирокчиларининг кўпчилиги, яъни 92,2 фоизининг ҳисоблашича, Ўзбекистон кейинги вақтда жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлаган.
 
Минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилишда жиддий натижаларга эришди, ҳам яқин, ҳам олис хориж мамлакатлари билан халқаро иқтисодий ҳамкорликни амалга оширмоқда, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро фойдали алоқаларни фаол ривожлантирмоқда.
 
Жамоатчилик фикри сўрови Ўзбекистон Республикаси президенти  Шавкат Мирзиёевга аҳолининг юксак ишончи даражасини ва давлат Раҳбари “Фаол тадбиркорлик. инновацион ғоялар ва технологияларни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида амалга ошираётган сиёсатнинг ўзбекистонликлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини намойиш қилди.
 
Олинган сўров натижаларининг кўрсатишича, Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг орзу-умидларини оқлади, у халқ ўртасида катта обрў ва ишончга сазовор, мамлакатнинг аҳоли томонидан мутлақ кўллаб-қувватланаётган етакчиси ҳисобланади.
 
Сўровлар мониторингининг аниқланишича, мамлакат Президентига ишонч рейтинги 2017 йил октябрь ойидаги 93,1 фоизидан 2018 йил май ойида 94,1 фоизигача ўсди.
 
Аҳолининг турли ижтимоий табақалари вакиллари, эркаклар ва аёллар, ёшлар, ўрта ва кекса ёшдаги фуқаролар, фаолиятнинг турли соҳаларида банд бўлган кишилар мамлакат Президентига ўзларининг тўла ишончи ҳақидаги фикрини билдирдилар ва улар шунга ишонадиларки, давлат раҳбари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга ёрдам беради. Мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар эса фуқароларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев сўровнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар