Фестиваль бир нечта номинациялар бўйича ўтказилади.
“Нурли наволар” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ фестивал 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўтказилади.
Фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:
– фольклор санъати (алла, ўлан, лапар, рақс, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик ва ҳоказо);
– қўғирчоқбозлик томоша санъати.
Маълум бўлишича, фестивалнинг биринчи босқичи Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилади. Якуний босқичи эса Навоий вилоятининг Нурота туманида ташкил этилади.
Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин (ҳар бир номинация) – 3 500 АҚШ доллари;
2-ўрин (ҳар бир номинация) – 2 500 АҚШ доллари;
3-ўрин (ҳар бир номинация) – 1 500 АҚШ доллари.

Суннатилла Абдуллаев