Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари 18 886 комплект замонавий компьютер, 1303 комплект интерактив доска ва проекторлар билан жиҳозланади.
Келишув асосида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида республика миқёсида умумтаълим мактабларининг информатика ва чет тили хоналарини жиҳозлаш учун 1303 комплект замонавий компьютер техникаси мажмуасини етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу комплект ўқитувчи учун компьютер (принтер билан), ўқувчилар учун компьютерлар, интерактив доска, проектор, кондиционер, стабилизатор, кабел ва тармоқ ускуналаридан иборат.
Кеча, 18 апрель куни Сергели туманидаги 55-сонли мактабда мазкур лойиҳа доирасида замонавий компьютер ва АКТ воситалари билан жиҳозланган дастлабки мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь иштирок этди.
Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)” лойиҳаси асосида Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари умумий қиймати 108.8 млн юань (17 млн. АҚШ доллари) миқдорида 18 886 комплект замонавий компьютер, 1303 комплект интерактив доска ва проекторлар билан жиҳозланади.
Муҳими – қишлоқларда чироқ ўчиши камайса бўлди. Акс ҳолда, “кўрмоқ бору, емоқ йўқ”, бўлади.