...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ ўлимга олиб келувчи хавфдан огоҳлантирди


16:44, 19.04.2018 Жамият
 10 024

Жами 7 нафар бемор даволаниш учун келиб, улардан бири – Маргарита Кошелева оғир заҳарланиш билан вафот этган.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Олеся Данилова 2017 йилнинг март ойида “Авиасозлар” бозоридаги нотаниш сотувчидан 3 турдаги 18 килограмм қўзиқорин сотиб олган, деб ёзади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати.
 
Олеся қўзиқоринларни куз-қиш мавсумида истеъмол қилиш учун уй шароитида консервалаб сақлаб қўяди.
 
Сентябрь ойида, аниқроғи 12 сентябрь куни фуқаро Данилова консерваланган қўзиқоринларни бир қисмини Олой бозорида сотади. Айнан шу кундан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан беморлар кела бошлаган.
 
Жами 7 нафар бемор даволаниш учун келиб, улардан бири – Маргарита Кошелева оғир заҳарланиш билан вафот этган.
 
Яшнабод туман судининг мазкур туманда жойлашган 61-сонли мактабда ўтказилган сайёр йиғилишида фуқаро Олеся Данилова бўйича суд ҳукми ўқилди. Жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилу 6 ой синов муддатига алмаштирилди.
 
Шу ҳолатдан келиб чиқиб Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари заҳарланишга ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Заҳарланиш қўзиқорин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар