1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратади.
Базага киритилган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.