Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб ошиб бормоқда.
2017 йилда республикада кўмирга бўлган талаб 4,8 млн тоннани ташкил этиб, бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.
Иқтисодиёт вазирлиги 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланганини маълум қилди.
Дастурга кўра, 2021 йилга келиб Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми 11 млн тоннани ташкил қилади. Бу ҳозирги кўрсатгичдан икки баробарга кўп дегани.
Маълумот учун, айни вақтда Бойсун ва Шарғун кўмир конларида модернизация ишлари бошланган.
Геологлар хулосасига кўра, мазкур конларда жами 60 млн тоннадан зиёд тошкўмир заҳираси бор.