...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент шаҳар ва шаҳар посёлкаларини ривожлантириш тўғрисида қарор имзолади


14:11, 04.02.2018 Жамият
 5 933

Қарорга кўра, 23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорга кўра, 23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.
 
Хусусан, 2018 йилнинг ўзида 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилади.
 
Шунингдек, Қарорда таълимнинг “қурилишда маркетинг”, “қурилишда менежмент” каби янги талаб этилган йўналишлари очилади.
 
Ушбу йўналишларда мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда ҳар йили етакчи хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилади.
Икром Раҳмон

Теглар:Қарор шаҳар шаҳар посёлкалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар