...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия самолёти Сурияда уриб туширилди


13:58, 04.02.2018 Олам
 8 155

Россиянинг Су-25 самолёти суриялик исёнчи кучлар томонидан уриб туширилгани айтилмоқда.

Суриянинг шимолий шаҳри бўлган Идлибда Россиянинг Су-25 самолёти исёнчилар томонидан уриб туширилди. Бу ҳақда “SKY news” хабар бермоқда.
 
Самолёт учувчиси парашютда пастга тушган, аммо жангарилар уни ўққа тутиб ўлдирган. Сўнгра жангарилар учувчининг жасадини расм ва видеога олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган.
 
Ушбу ҳаракат учун жавобгарликни Суриядаги “Тарир ал-Шом” иттифоқи масъуллари ўз зиммасига олган.
 
Россия ҳукумати расман Су-25 самолётининг уриб туширилгани ва учувчининг отишма натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия шимолида расмий Сурия билан иттифоққа кўра жангариларга қарши ҳаракатларни олиб бормоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия Сурия Идлиб СУ-25с 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!