...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда интернет тезлиги ошди, нархи эса камайди


21:01, 19.07.2017 Жамият
 7 114

Аҳолининг 47%и ахборот технологияларидан унумли фойдаланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.ни ташкил этади. Аҳоли сони эса 32,12 миллион. Бундан кўриниб турибдики, демак, аҳолининг 47%и ахборот технологияларидан унумли фойдаланади.
 
Шунингдек, муҳим омиллардан яна бири ахборот технологияларининг ривожлантирилиши натижасида интернет тезлиги ошди. Сўнгги олти йилда Интернет тезлиги 26 баробарга ўсди.
 
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбектелеком” АК 2011 йилдан бошлаб интернет хизматлари ва тарифлари нархини 14 баробарга арзонлаштирган эди. Агар 2011 йилда Ўзбекистон провайдерлари учун 1Мбит 849 доллар бўлган бўлса, ҳозирда 61,60 долларни ташкил этади (2017 йил 7 июль ҳолатига кўра).
Нигина Ҳакимова

Теглар:интернет Ўзбектелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар