...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қандай? АҚШ ҳисоботни эълон қилди


16:51, 21.04.2018 Жамият
 7 561

Ушбу ҳисоботда бир йил давомида турли мамлакатлардаги инсон ҳуқуқларига муносабатлар келтирилган.

Кеча, 20 апрель куни АҚШ ҳукумати вакиллари 2017 йилда дунёнинг турли мамлакатларида инсон ҳуқуқларига муносабат ўрганиб чиқилган ҳисоботни тақдим қилди.
 
Маълум бўлишича, бу дунё миқёсида эълон қилинаётган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 42-ҳисоботдир.
 
Ҳужжатни АҚШ Давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Сулливан ва ҳукумат вакили Хезер Науэрт ўқиб эшиттирган.
 
Биринчи галда Суриядаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши масаласи таъкидланди. Эътиборлиси АҚШ ҳукумати вакили яқинда Суриядаги эҳтимолий кимёвий қурол омборларининг АҚШ, Франция ва Буюк Британия томонидан бомбаланишини бу ердаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси сифатида баҳолади.
 
Шунингдек, 670 минг роҳине мусулмонларининг Бангладешга кўчиб ўтгани Мьянмада инсон ҳуқуқларининг топталиши, дея эътироф этилди.
 
Ўтган йили Шимолий Кореяда етакчи Ким Чен Иннинг назоратида одамлар, хусусан, болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳисоботда келтирилган.
 
Қолаверса, Хитойнинг бугунги кундаги юксак салоҳиятига қарамасдан жамиятдагаи зўравонликларни бартараф этиш муаммолигича қолаётгани айтилди. Жумладан, Хитойда уйғур мусулмонлари ва тибет буддистлари қаттиқ назорат қилиниши таъкидланди. Ҳатокки уларнинг ибодатига йўл қўймаслик ҳоллари қайд этилгани аниқланган.
 
Ҳисоботда, шунингдек, Эрон, Туркия ва Венесуэладаги фуқаролар ҳуқуқларининг чеклангани, хусусан, журналистларнинг фаолияти таъқиб этилиши танқидий кўрсатилган.
 
2017 йилда Россиянинг Чеченистондаги ҳамда Украина билан Қирим масаласидаги муросасизликлари инсон ҳуқуқларининг чекланиши дея баҳоланмоқда.
 
Асосийси, ушбу ҳисобот рўйхатида Ўзбекистонга алоҳида тўхталиб ўтилган. Бу борада мамлакат ҳали кўп муваффақиятларга эришиши мумкинлиги, шунга қарамасдан ўтган йилда амалга оширилган ислоҳотларда инсон ҳуқуқларига тўла амал қилингани таъкидланган.
 
АҚШ ҳукумати ўтган йилда озод қилинган 8 нафар сиёсий маҳбусни ҳам эътироф этиб, Ўзбекистондаги стратегик ислоҳотларни олқишлаган.
 
Рўйхат сўнгида Ўзбекистондан ташқари Либерия ва Мексикадаги жиноятчилик, демократик тамойилларнинг амал қилиши ижобий кўрсатилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Хезер Науэрт АҚШ инсон ҳуқуқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар