Ўтган йил сайёҳликнинг саломатликни мустаҳкамлаш йўналиши бўйича қанча даромад келганини биласизми?
Сўнгги йилларда дунё бўйича туризм соҳасида саломатликни мустаҳкамлаш йўналиши анча ривожланди.
Саёҳатга отланаётган кишилар энг аввало, боришни режалаштираётган масканнинг табиати мусаффолиги ҳам шифобахш булоқлари бор ёки йўқлигига катта эътибор қаратишмоқда.
Ўтган йили сайёҳликнинг айнан шу йўналиши дунё бўйича қанча даромад келтирганини биласизми?
“Haber7.com” нашрининг маълумотига кўра, саёҳатга чиққанлар туризмнинг ушбу соҳасига 700 миллиард доллар маблағ сарфлашган.
Бу борада Хитой 2 минг 200 дан зиёд шифобахш булоқ сувлари билан сайёҳларнинг саломатликларини тиклаб, 15 миллиард 700 миллион доллар мамлакат бюджетига сармоя киритган ва мамлакатлар орасида биринчи бўлган.
Японияда бундай шифобахш масканлар кўп бўлишига қарамай, улар Хитойдан ортда қолиб кетишган. Улар туризмни бу йўналиши орқали мамлакат ғазнасига 12,5 миллиард доллар туширишга муваффақ бўлишди. Германия эса, 6 миллиард 800 миллион доллар натижа билан учинчи бўлган.
Шунингдек, нашрда айтилишича, Туркияда бундай шифобахш масканлар 268 тани ташкил этади. Бироқ улар сайёҳликнинг бу йўналишида ўтган йили атиги 691 миллион даромад олишган холос.
Шу боис мамлакат туризмни ривожлантириш сектори, бу йўналишга жиддий эътибор қаратиб, бир неча мамлакатларда тақдимот маросимларини ўтказди. Бунинг самарасида айнан саломатлигини тиклаш учун хорижий мамлакатлардан сайёҳлар оқими сезиларли ортган.
Ҳисоб-китобларга кўра, Туркия туризмнинг ушбу йўналишидан жорий йил 1 миллиард доллардан зиёд даромад кўришни режалаштирган.

Акмалхон Эшонхонов