
Яқин орада Ўзбекистон аҳли ҳаво шарида парвоз қилишдан баҳраманд бўлиши мумкин.
Мазкур тайёргарлик ишлари 19 сентябрда ўтказиладиган “ICTWEEK-2017” кўргазмаси олдидан ташкил этилди. Очилиш маросимида “Ўзэкспомарказ” кўргазма майдонидан мазкур ҳаво шари учирилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон аэронавтика федерацияси раиси Тоҳир Солиев иссиқлик учар шарининг расмий учиш машғулоти мамлакатнинг аэронавтика соҳасидаги улкан янгилик эканлигини таъкидлади. Бу даражага етиш учун анча меҳнат сарфланганини айтган Тоҳир Солиев шунингдек, яқин орада Ўзбекистон аҳли ҳам ҳаво шарида учишдан баҳраманд бўлишлари мумкинлигини қўшимча қилди.