Халқаро олимпиадада дунёнинг 20 та давлатидан 58 та жамоалар иштирок этади.
Қайд этилишича, халқаро олимпиада математика фани бўйича талабалар ўртасида бўлиб ўтади.
Нуфузли халқаро олимпиадада дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университет жамоалари иштирок этади. Олимпиадада 334 нафар талаба ўзаро беллашади, уларга 100 нафар жамоа раҳбари ҳамроҳлик қилади.
Ҳакамлар ҳайъати математика фанидан дунёнинг таниқли халқаро даражадаги экспертлари, МДҲ давлатларининг профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистоннинг тажрибали профессор-олимлари, маҳоратли амалиётчи ўқитувчиларидан ташкил топади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади.
Маълумот учун, ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилганди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 26 августидаги қарори билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилиш белгиланди.