Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишган, ходимлар билан мулоқот қилган.
Юнусобод тумани Боғишамол маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим муассасаси жорий йилда реконструкция қилиниб, замонавий таъмирланган. Машғулот хоналари болалар тарбияси учун зарур, бежирим ва қизиқарли инвентарлар билан жиҳозланган. Ошхона ва спорт зали янгидан қурилган.
Бугунги кунда муассасада 375 та бола таълим-тарбия олмоқда.
Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишган, ходимлар билан мулоқот қилган.
“Биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими, соғлиги. Шунинг учун давлат томонидан мактабгача таълимга катта эътибор бериляпти ва бу ҳали бошланиши. Сизларнинг вазифангиз болаларнинг кўзидаги нурни илғаб олиш, уларга яхши тарбия бериш”, деган Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати ва уларни ривожлантиришга оид лойиҳалар намойиш этилган. Давлат раҳбари бу борадаги таклифларни маъқуллаб, хусусий шерикчилик асосида янги боғчалар қуриш, болаларни қамраб олишни кенгайтириш ва келгусида юз фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаган.
Шу ерда Жанубий Кореянинг Пучон университети раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқот қилинган.
Президент боғча тарбияланувчиларига совғалар берган.