...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда гриппга қарши янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилди


14:48, 11.11.2016 Саломатлик
 4 793

“Vaksigrip” препарати гриппни ўз вақтида даволашда самарали восита”, дейди мутахассис.

Олимлар ва мутахассисларнинг тинимсиз изланишлари натижасида Ўзбекистонда “Vaksigrip” номли гриппга қарши янги препарат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, Франциянинг “Санофи”фармацевтика компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган гриппга қарши янги вакцина тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилган.

“Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни билан Франциянинг “Санофи” компанияси ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.  Ушбу хорижий компаниянинг вирусларга қарши самарали эмлаш воситаларидан жаҳон тиббиётида кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, гриппга қарши қўлланиладиган препарат хавфсизлиги, сифатлилиги жиҳатидан инсон саломатлигини асраш, грипп эпидемиясига қарши курашда яхши самара бермоқда. 

“Грипп ўз вақтида даволанмаса, оғир асоратлар қолдириши мумкин. Ундан ҳимояланишнинг энг самарали йўли эмлашдир. Жаҳон тиббиётининг энг илғор ютуқлари асосида яратилган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “Vaksigrip” препарати бу борада самарали воситадир. Унинг сифати хориждаги аналогларидан қолишмайди”,  дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова.
 
Тадбирда маълум қилинишича, ушбу ҳамкорлик лойиҳалари изчил давом эттирилиб, келгусида турли вакциналар билан бир қаторда кардиология, эндокринология, гастроэнтерология каби соҳаларда қўлланиладиган дори воситаларини маҳаллийлаштириш, 2017-2018 йилларда гепатит А ва В га қарши вакциналарни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, ҳозирги кунда юртимиздаги 132 фармацевтика корхонасида тиббиётнинг барча йўналишларида қўлланиладиган икки минг турдан ортиқ дори-дармон ишлаб чиқарилади.
 

Теглар:Грипп Дори-дармон Вакцина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!