...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда электрон виза жорий этилади


12:04, 04.01.2018 Жамият
 2 336

Ўзбекистон томонидан жорий этилиши мўлжалланган электрон виза учун Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизими ёрдамида, ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкин бўлади.

Ўзбекистон ҳукумати саёҳатга келувчи хорижликларга қулайликлар яратиш мақсадида, Ўзбекистонда электрон визалар бериш тартибини жорий этишни ишлаб чиқмоқда. 

Электрон виза элчихоналарда навбатларда туришга барҳам берадиган, кўпгина сайёҳлар учун яхши таниш бўлган ўзига хос янгиликдир. Электрон визани онлайн тартибда олиш мумкин. Бунда ҳеч қанақа “қоғозбозлик” талаб қилинмайди.  Яъни, сўровнома ва бошқа керакли ҳужжатлар интернет тармоғи орқали топширилади. 

Буни қуйидагича тасвирлаш мумкин: сиз барча керакли ҳужжатларни элчихонага топширасиз, улар мамлакатнинг миграция хизматлари томонидан текширувдан ўтказилади ва ижобий ёки рад қилиш жавоби билан қайтиб келади. Бунда барча ишлар тезлик билан амалга оширилиши сайёҳлар учун қулайлик яратади.
 
Электрон визалар тизими бугунги кунда кўпгина мамлакатларда қўлланилмоқда. Хусусан, Озарбойжон, Грузияда бу тизим ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Ўзбекистонда бу тизимни жорий этишда, уларнинг ҳам  тажрибаси ўрганилади. 

Ўзбекистонда бу тизимини амалга ошириш учун керакли дастурий маҳсулотларни олиш ва дастлабки синов тарзида амалиётга қўллаш жорий йилнинг ёзига мўлжалланмоқда. 
Электрон виза тизимини жорий этиш, мамлакатнинг амалдаги виза тизимини соддалаштиришни талаб қилади. Ариза берган хорижий давлатлар фуқароларига электрон визаларни бериш жараёни, бевосита аэропортларда амалга оширилади. Бунда хориж давлатининг Ўзбекистонда ваколатхонаси бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас.

Ўзбекистон томонидан жорий этилиши мўлжалланган электрон виза учун Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизими ёрдамида, ҳисоб-китобни амалга ошириш мумкин бўлади. 

 

Теглар:Электрон виза Сайёҳлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар