Россиялик бошловчи Ўзбекистон ҳақида маълумотлар берди.
Кўрсатув бошловчилари Андрей Самарцев ва Ирина Шихманлар Ўзбекистон ва Ҳиндистонда дам олишнинг турли шаклларини ўзларида синаб кўрдилар. Бунда улар оддий сайёҳ сифатида ҳаракатланганлар.
Бошловчи Андрей Самарцев Тошкент, Марғилон, Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган. У Ҳиндистоннинг “ярмини барпо этган” Ўзбекистонга келишни истайди. У саёҳати давомида “Атлас байрами”ни, Чорсу бозорини бориб кўради.