Энг юқори ҳарорат Ўзбекистоннинг жанубида кузатилади.
Шу кунларда Ўзбекистонга яна илиқ ҳарорат қайтмоқда. Кундуз куни қуёшнинг заррин нурлари инсон кайфиятини кўтариб, дилларни қувончга тўлдирмоқда. Эртага, 10 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 25–27 даража, кечаси 8–10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шунингдек, Фарғона водийсида эртага ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 28 даражагача кўтарилади. Кечаси 7–12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эртага ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 22–27 даража, кечаси 7–12 даража илиқ бўлади.
Энг юқори ҳарорат Ўзбекистоннинг жанубида кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эртага ҳаво ҳарорати кундузи 25–30 даража иссиқ, кечаси 8–13 даража илиқ бўлади.

Дурдона Расулова