Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Хабарда айтилишча, АҚШ долларининг қиймати бироз ўсган. Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 45 тийинга кўпайган бўлиб, 1 АҚШ долларининг қиймати 8096 сўм 45 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 44,81 сўмга пасайиб, 9608 сўм 72 тийин деб белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.