Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида бармоқ излари ва бошқа ашёвий далиллар тўпланди.
ИИБ ходимлари Қашқадарё вилояти Қарши туманининг Боғобод маҳалласи ҳудудида рўй берган ҳодисани ўрганиш ортидан, воқеага яқин жойдан ёқиб юборилган номаълум аёлнинг кийимлари, сигарет қолдиқлари ва спиртли ичимликдан бўшаган идишларни топишди.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида бармоқ излари ва бошқа ашёвий далиллар тўпланди.
“Иссиқ изидан” олиб борилган тадбир натижасини берди ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари жиноятчиларни шу куннинг ўзида аниқлашди. Қотилликни содир этган йигитлар Қарши шаҳар ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш марказида боғбон бўлиб ишловчи Э. Н. ҳамда Ғ. Д. бўлиб чиқишди.
Кўрилган чоралар натижасида қотиллар тезда қўлга олинган.
ИИВ Жамаотчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, айни пайтда ушбу жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.